Швеция: Теракт ташкил этишда гумонланганлар қўлга олинди

7 апрель куни Швециянинг Стокголмида юз берган терактни ташкил этишда гумонланган икки шахс қўлга олинди. Қўлга олинганлардан бири шаҳардан 40 км олис ерда ушланган. Унинг ёнидан Ўзбекистон паспорти чиққан. У жамоатчиликни террорчиликка даъват этиб юрганликда ҳам айбланмоқда. Иккинчиси эса 8 апрель куни кечки пайт, Хюлста шаҳрининг чет ёқасида қўлга олинди. Эслатиб ўтсак, 7 апрель куни Стокголм марказий кўчаларининг бирида юк ташувчи автомашина пиёдаларни босиб кетган. Мазкур воқеадан 4 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳат олган эди. Кейинчалик юк ташувчи автомашина ўғирлангани аниқланди. Айни дамда милиция ходимлари текширув ишларини давом эттирмоқда. Хужум масъулиятини ҳозирча ҳеч бир террор гуруҳи ўз бўйнига олмади. Бунга қадар Германия ва Францияда юз берган терактлар «Ислом давлати» экстремист гуруҳи томонидан ташкил этилган эди.

Пикир калтыруу

Сиздин E-mail дарек жарыяланбайт! Керектүү талаалар жылдызча менен белгиленген

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.