Жээнбеков Эрдоғанни Туркия куни билан табриклади

Президент Сооронбай Жээнбеков бугун, 29-октябрда Режаб Тойиб Эрдоғанни Туркия Республикасининг куни билан табриклади.Ўлка раҳбари Режаб Тойиб Эрдўғанга ва унинг оиласига мустаҳкам соғлиқ, ишларига муваффақият, Туркия халқига тинчлик – ҳотиржамлик тилади.

“Қирғизистон халқи ва ўзим номимдан сизни Туркия Республикасининг Миллий байрами — Туркия Республикасининг куни билан чин дилимдан табриклайман. Қирғизистон Республикаси Туркия ўртасидаги муносабатлар яна ҳам давом этиб ривожланишнинг янги босқичларига чиқишига ишонаман. Икки тараф ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшаётганингизга катта миннардорчилик билдираман”, — деган сўзлар битилган табрикномади.

Таъкидлаб ўтсак, Туркия Республикасининг куни 1923-йили Туркия мустақилликка эришилгандан бери нишонланиб келинади. Мазкур санада Туркия Конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, Усмонийлар империяси тугатилиб, ўлка Туркия республика дея атала бошлаган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган