Жалолободда ошик-маъшуқ ўқувчилар ўз жонига қасд қилишди

Жалолободда икки кунда 9-синфда ўқиган 15 ёшдаги икки ўсмир ўз жонига қасд қилди. Биринчи йигит ўзини осган. Унинг ортидан қиз ҳам суицидга ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда област милициядан маълум қилишди.

9-октябрда Ахси туманида соат 10лар атрофида ўз уйидаги саройга осинган ҳолда топилади. У 15 ёшли Б.А. деган ўқувчи. Воқеа жойига борган милиция мурдадан зўравонлик ва жароҳат изларини топмаган.

«Текширув вақтида шу нарса аниқ бўлди: дарс вақтида ўқитувчи мархум ўқувчига телефон ўйнаб ўтирганини кўриб, телефонини олиб қўяди ва эртаси куни ота-онаси билан келишини тайинлайди. Дарсдан кейин ўсмир синфдошига муаммолари кўп эканини айтиб, охирги марта бирга писта чақайлик деб, анча вақтгача бирга ўтиришган. Уйга келгандан кейин соат 2лар атрофида ўзини осиб олган», — дея маълум қилишди милициядан.

Мархум ўсмирнинг ота-онаси ҳеч кимдан даъво – дастаримиз йўқ деб барча экспертизаларни рад қилишган.

Мазкур воқеадан икки кун ўтиб, 11-октябрда кечки соат 7:30лар чамасида маҳаллийлар милицияга мурожаат қилиб, Тошкўмирда 15 ёшли ўқувчи қиз ҳам саройга ўзини осиб қўйганини маълум қилишган.

Қиз «Ойи, мени кечиринг. Мен йигитимни олдига кетяпман …» деган мазмунда хат қолдирган.

Милиция кейин аниқлагандай, ўз жонига қасд қилган ўқувчилар ошиқ-маъшуқ бўлганини аниқлашган.

Бу воқеалар бўйича тергов ишлари тўхтатилди. Сабаби томонлар ҳеч кимдан даъвоси йўқ эканини маълум қилишган.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган