Жалолобод шаҳар кенгашига такрорий сайлов май ойида ўтиши мумкин

Жалолобод шаҳар кенгашининг 7-чақирилишида келган депутатлар иш бошламай туриб, тарқаб кетди. Улар 4 ойдан бери сессияга тўплана олишмади.

Биринчи сессия етти маротаба белгиланиб, барчасида кворум бўлмай қолган. Сўнгги йиғин 30-март куни бўлиб, унда 31 депутатдан йиғинда иштирок этган 23 нафари тарқаб кетишни маъқуллашди.

Энди депутатлар МСКга хат юборишади. Унга кўра, шаҳар кенгашининг депутатлари қайта сайланади.

Қонунга кўра, қарорни президент имзолагандан 45 кун ўтгач қайта сайлов бўлади. Давлат бўйича бугунги кунда муддатидан аввал ўз-ўзини тарқатган 19 маҳаллий кенгаш рўйхатга олинган бўлса, Жалолободдаги бу вазият уларнинг сонини йигирматага етказди.

Энди мазкур маҳаллий кенгашларни сайлаш 28-майда ўтказилади. МСКнинг ҳудудий вакиллигининг маълумотига кўра, Жалолобод шаҳрида ҳам сайлов ўша кунга белгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтсак, 7-чақирилишдаги депутатларнинг 12-январдаги йиғинида “Онугуу-Прогресс”, “Республика-Ата Журт” ва “Ата Журт” партияларидаги 16 кишидан иборат коалиция тузилган. Мазкур қарор қабул қилинган биринчи сессияга КСДП, “Киргизстан” иштирок этмай қолган. Улар судга мурожаат қилган, аммо суд уларнинг аризасини қаноатлантирмаган.

Кейинроқ, депутатлар «Биримдик» коалициясини тарқатиб, «Интимак» коалицияси тузилган. Унда КСДП, «Киргизстан» ва «Республика — Ата Журт» фракциялари кирган. Буни қабул қилмаган “Онугуу-Прогресс” ва “Ата Журт” фракциялари йиғинда иштирок этмай қўйишган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz