Жалолобод ажрашганлар сони бўйича олдинда

Жалолобод области республикадаги ажралишлар бўйича олдинги ўринда. Ҳудудда жорий йилнинг  8 ойида 5012 нафар ёшлар оила қурса, 992 оила ажрашган. Бу ўтган йилга нисбатан 132 мартага кўп. бу йил оила қурганларга нисбатан ажрашганлар кўпайган. Ажрашишнинг асосий сабаби ижтимоий ҳолат ва миграция.

Жалолобод област статистика бошқармасининг раҳбар ўринбосари Алмазбек Тургунбаевнинг сўзларига кўра, областда 25-40 ёшлар орасида ажрашишлар сони ортган. Бу ёшда оила қурганлар сони расмий тарзда 70 фоизни ташкил этади.

Жалолобод шаҳар ФҲДЁ бўлимининг раҳбари Нуркан  Соурабева оилаларнинг бир фикрга кела олмай, аро йўлга тушишига асосий сабаб муҳожирлик. Шу билан бирга ижтимоий кам таъминот ҳам оилаларнинг барбод бўлишига олиб келмоқда. Бугунги кунда ажрашганларнинг 50 фозини турмуш ўртоғи миграцияга кетганлар ташкил этади, дейди.

Ўлканинг жанубий ҳудуди бўйича бу йили Ўшда 817, Боткенде 383,  Жалолободда эса  992 нафар оила ажрашган. Буни олдини олиш учун нафақт ёшлар орасида, ҳатто жамоатчилик орасида ҳам тушунтириш ишларини олиб борилиши кераклигини фаоллар айтиб чиқишди. Чунки ажрашганларнинг ҳаммаси ҳам ёшлар эмас. Бу йил 8 ой ичида  Қирғизистонда 26 218 янги оила қурганлар бўлса 6 326 нафар оилалар ажрашган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz