Жалолобдда сув тошиш ҳавфи бартараф этилмади

Ҳозирда областдаги энг кўп сув оққан Қорадарёда вазият ҳавфлилигича қолмоқда. Чунки Кўкарт, Чангет ва Андижон сув омборидаги сувлар мазкур дарёга келиб қўшилади. Бугунги кунда Қорадарёнинг ҳажми сониясига 987 м3 ташкил қилади. Сувнинг хажми тахминан  1000 кубгача кўпайиши эхтимоли бор. Оқибатда эса, 200га яқин уйни сув остида қолиш ҳавфида. Сабаби дарёнинг  №20- ҳимоя тўсмасидан бошлаб  500 чақирим қирғоқ тўсилмаган.

Бу кеча,  2-майда Премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг Жалолобод областига бўлган иш сафари асносида аниқ бўлди.

Ҳудуддаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бажарилган ишлар  ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларининг олиб борилиши тўғрисида ФҲВнинг ўринбосари Равшанбек Рисбаев маълумо берди.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков тегишли хизмат вакилларига  реконструкция ишларини олиб бориш учун барча керакли қурулиш ашёлари билан таъминлашни топширди.

«Қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олдиндан, ёз ойларида олиб бориш лозим. Шу билан бирга мутахассислардан об-ҳаво тўғрисида маълумотларни олиб, аҳолига ўз вақтида етказиш керак», – деди Сооронбай Жээнбеков.

Премьер-министр яна бир маротаба тегишли давлат хизматларининг раҳбарларига ва Ҳукуматнинг вилоятдаги мухтор вакилларига аҳолини ҳудудлардаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини шахсан жавобгарликка олишни топширди.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz