Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: 2 млрд киши мажбуран ифлосланган  сув ичмоқда

Дунёда қарийб икки миллиард киши гўнг билан ифлосланган сувни ичишга мажбур, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Ташкилот сайтида эълон қилинган ахборотга биноан ифлосланган сувни ичиш ҳар йили 500 минг кишининг диарея оқибатида ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, бундай сув вабо, полиомиэлит, терлама, ичбуруғ, трахома касалликлари билан оғриш ҳамда паразитлар, хусусан, гижжаларни юқтириб олиш хавфини сезиларли даражада оширади.

Қайд этилишича, сув учун, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш учун ажратиладиган йиллик маблағ сўнгги уч йилда 4,9 фоизга ошганига қарамай, давлатларнинг 80 фоизида бутун мамлакат бўйича айнан шу соҳада ривожланишга эришиш учун пул етмаяпти.

Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда эса инфратузилма ҳали аҳолига хавфсиз ва ишончли хизматлар етказиб бера оладиган даражага етиб келмаган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz