Янги русумдаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг нарҳи 50%га арзон бўлади

Янги русумдаги ҳайдовчилик гувоҳнома халқаро тажрибани хисобга олиш билан қулайлаштирилган  дизайн  ва кўплаб ҳимоя элементлар билан тавсия этилади.

Бугунги кунда ДҲХ янги авлод трнаспорт воситаларини ва ҳайдовчилик таркибни қайд этиш бўйича махсус бланка маҳсулотини ва ҳайдовчилик гувоҳномаларининг техник  спецификаси, эскизлари ва схемавий суратини ишлаб чиқди.

Янги русумдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларни қалбакилаштиришнинг имкони йўқ, юқори сифатли пластикдан ясалган. Бу Қирғизистон Республикасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тўртинчи авлоди бўлиб ҳисобланади. Уни режалаштирилган фойдаланиш муддати 10 йил ҳисобланади. Шу билан бирга пластик карталар туридаги  транспорт воситаларини рўйҳатга олиш тўғрисида янги гувоҳномаларнинг киритилиши режалаштирилмоқда.

Янги русумдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини амалда қўллаш Қирғизистон Республикасидаги йўл ҳавфсизлигини ислоҳ қилиш бўйича тадбирлар рўйҳатига киритилган, бу эса курсантларни тест топшириш жараёнини мураккаблаштиришга ҳамда хужжатни қалбакилаштиришни олдини олади.

Ҳайдовчиларнинг амалдаги гувоҳномасининг муддати битгунича яроқли хисобланади. Ихтиёрий тарздагина алмаштириш мумкин.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва махсус бланка махсулотини персонификация қилиш хусусий компаниядан давлат муассасасига ўтказилади. Натижада махсус бланка махсулотининг нархи тахминан 40-50%га пасаяди, чунки бланка махсулотига нисбатан баҳонинг тузилишида хусусий  компаниянинг даромади хисобланмайди.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев фуқаролар учун қулай шароитларни яратиш масаласига эътибор бериш билан янги русумдаги гувоҳномаларнинг берилишига қарата тайёргарлик ишларини тезлаштиришни топширди.

 

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган