Яна 5 нафар тиббиёт ходимидан коронавирус топилди. Умумий сон 39тага етди

Ўтган суткада ўлкада яна 5 нафар тиббиёт ходимидан коронавирус топилди. Умумий юқтирганлар сони 39 нафарга етди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш министрнининг ўринбосари Мадемин Каратаев билдирди.

Умумий беморларнинг 13 фоизини тиббиёт ходимлари ташкил этмоқда.

Ҳудудларга бўлиб қарайдиган бўлсак:

  • Бишкекда – 8
    • Чуй — 1
    • Ўш областида– 21
    • Жалолобод областида– 8
    • Боткен областида – 1.

Вице-премьер-министр Кубатбек Боронов шифокорлар вирус юқтиришига етарли шароитлар яратилмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Ҳукумат вирус юқтирган шифокорга 200 минг сом, вафот этса бир миллион сом товон пули тўланишини маълум қилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган