Вирус юқтирган беморлар қайси дорилар билан даволанмоқда? Министрликнинг жавоби

Коронавирус юқтирган беморлар клиник протоколга кўра даволаш учун вирусга қарши таклиф қилинган дорилар билан даволанмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Мадамин Каратаев билдирди.

Маълумотга кўра, беморлар ҳозирда ритонавир, лопинавир ва гидроксихлорохин дориларини қабул қилишмоқда. Бундан ташқари, касаллик белгиларига яраша даволаш ишлари олиб борилади.

Қирғизистонда 10-апрелга кўра коронавирус юқтирган 18 янги ҳолат аниқланиб, беморларнинг умумий сони 298 кишига етди. Уларнинг орасидан 30 киши коронавирусдан соғайиб, 5 киши вафот этди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган