Ўзганда ёшлар ўртасида интелектуал беллашув ўтказилмоқда

3- феврал куни Ўзган шаҳар мактаб ўқувчиларининг ўртасида “Билерман Ордо» интелектуал беллашув ўйинининг саралаш қисми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзган Технология коллежи ва мактаблар муаллимлари, талаба ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Беллашув Ўзган шаҳар мэрияси ва Ўзган шаҳар билим берув бошқармаси кўмагида, ёшлар учун  маҳсус «Билимли ёшлар- кучли Давлат» лойиҳасининг асосида уюштирилди.

Беллашувнинг саралаш босқичи 4 бўлимни тузди, ҳар бўлимида  икки мактаб бир бирига қарши беллашди. Иштирок этган ҳар бир гуруҳ фаол иштирок этди, билимларини кўрсатиб,  ғалаба учун интилди.

Беллашув натижалари қуйидагича бўлди.

1-бўлимда  Ч.Айтматов мактаби (5 балл) ва В.И.Ленин мактабининг (6 балл) ўқувчилари беллашди.

2- бўлим З.М.Бобур мактаби (3 балл) ва №7 гимназия мактабининг (6 балл) ўқувчилари беллашди

3- бўлим С.Шарипов мактаби (8 балл)  ва А. Навоий мактабининг (18 балл) ўқувчилари беллашди.

4- бўлим Курманжан Датка мактаби (10 балл) ва А. Темур мактабининг (3 балл) ўқувчилари беллашди.

Беллашувнинг 3- бўлими ўзгача қизиқарли ўтди, бунда  А.Навоий мактаб ўқувчилари жуда фаол иштирок этиб, қўшимча саволлар ҳам берилди.

Кейинги ярим финал ўйини 10- февраль шанба кунига қўйилди.

Маълумот учун, ООН United Nations Peace building, Search for Common Ground Қирғизстон Республикаси Хукумати Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги билан ҳамкорликда  «Жаш ниет» Новқат ёшлар жамоат уюшмасининг «Жашстан» ёшлар лойиҳаси томонидан  вилоятлараро бошчиларини сайлаб, ёшлар орасидаги ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва уларни хал қилиш мақсадида самарали йўл танлаб,  ёшларни тўплаб кичик лойиҳалар устида ишлашни ўргатди.

Ўқитиш жараёнида Республика бўйича ҳар бир  худудда ёшлар орасидаги  турлича муаммо ва камчиликлар танланиб, уни хал қилиш мақсадида , масалани ўрганиб уларни  лойиҳалаштириб, ёндашиш қаралди.

«Жашстан» лойиҳаси  Ўш вилоят кординаторлари ёрдамида Ўзган шаҳар мэрияси билан ҳамкорликда ёшлар билан учрашув уюштирди ва фаол ёшлар танлаб олинди.

«Билимли ёшлар кучли Давлат» лойиҳасининг етакчиси Соҳиббек Юнасаҳунов лойиҳани амалга ошириш учун 82 минг сом ажратилганини билдирди. Лойиҳа аъзолари Дилнавоз Эргашова, Сардор Джалилов, Умиджон Ўктамжонов, Айтмарек қизи Уркия, Нуржигит қизи Аида, Абдулвоҳид қизи Озода ва Зафар Мирзаитовлар билан ёшларнинг билим олишга қизиқиши ва билим савиясини оширишларини мақсад қилиб олишган.

«Мактабга бориб келиб кун ўтиши эмас, олган билимларни чархлаб, текшириб туриш керак. Илм ва билим ўрганишдаги эшиклар – лаёқат, қизиқиш ва  кучли интилиш билан очилади! Биз бу лойиҳага билим олишга бўлган қизиқишнинг ёшлар орасида сусайиб бориш муаммосини асос қилиб олдик. Лойиҳамиз асосида турли мавзуларда суҳбатлар ва ҚВЗлар ҳам уюштирилади» – деди, Соҳиббек.

Муаллиф: З. Худойбердиева

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган