Ўзган шаҳрида ноқонуний қурилган қурилишлар бузилмоқда. Сурат

Ўзган шаҳар мэрияси томонидан ноқонуний қурилишлар буйича ойлик  рейд уюштирилди. Бу ҳақда Ўзган шаҳар мэриясининг аппарат етакчиси Мамитбек Тайлаков билдирди.

Ўзган шаҳрига қарашли Манас ва Мирзараҳимов кўчаларидаги ноқонуний қурилишлар, сомсахоналар, қизил чизиқдан чиққан қурилишлар Ўзган маъмурияти ва шаҳар мэрияси қарорлари асосида ўтказилмоқда.

Бундай тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиши ҳақида айтиб ўтди.

Ўзган шаҳрининг марказий бозорига олиб борувчи йўлакларда ноқонуний савдо қилаётганлар ҳам йўлдан олинди.

Ҳозирда йуловчилар учун юришга қулай булиб қолган, авваллари ўзи тор йулакнинг икки тарафида ёйма бозор очганлар йўловчиларга анча ноқулайликлар туғдирмоқда.

Бу ҳақда сотувчилар шароити оғир ва шундай савдо билан шуғилланишга мажбурлигини айтишса,  бошқалар савдо учун бозор борлигини, ўша ерда бемалол савдо ишларини юритиши мумкинлигини айтишмоқда. Агар бозор ичида савдо бўлмаётгани сабаб қилиб кўрсатилса, унда бозордаги савдогарлар хам кўчага чиқиб олиши керакми? Унда бозорни кимга кераги бор?  деган фикрларни билдиришди.

Ҳаммуаллиф: З. Худойбердиева

Сурат: Ўзган шаҳар мэрияси

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz