Ўзган шаҳрида кик бокс буйича чемпионат бошланди

Бугун, 1-май куни ўзган шаҳрида спортнинг кик бокс тури буйича чемпионат бошланди.  Мусобақа аввалида Ўзган шаҳар мэриясининг мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилиб, чемпионат ҳақида маълумот берилди ҳамда спорчилар ўзаро танишишди.

Бу хақда ўзган шаҳар спорт клубининг мураббийи Ойбек Мусаев билдирди.

Тадбир  очилишида спортчилар ўзаро таништирилди. Ўзган шаҳар мэриясининг ходимлари ва Ўзган шаҳар депутатлари ҳам тадбирда қатнашиб иштирокчиларга омад ҳамда ғалаба тилашди.  Иштирокчилар ичида  қўшни давлатлар  Ўзбекистон ва Козоғистондан келган спортчилар ҳам бўлиб, улар мусобқадан аввал  Ўзган шаҳрининг тарихий жойларини сайр қилишди

Куннинг иккинчи ярми кеч соат 19:00 да кикбоксчилар ўртасида чемпионлик учун жанг бошланади.

Ўзган шаҳридан 10, Бишкекдан бир,Ўзбекистондан 9 ва Қозоғистондан бир спортчи мусобақада куч синашиш учун ташриф буюрган.

Мусобақа ғолиблар учун махсус кубок ва совғалар тайёрланган.

Бу каби спорт беллашувлари ҳар йили 30 аперлда ўтказилар эли. Бу сафар Ўзган ҳудудида юз берган табиий офат туфайли  эълон қилинган мотам куни боис 1- май куни ўтказилмоқда.

Ҳаммуаллиф: З. Худойбердиева

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz