Ўзган: Ер кўчки бир оиладаги олти кишини ҳаётдан олиб кетди

Ўзган районига қарашли Ничке-Сай қишлоғида 15 метр баландликдаги кўчки тўрт уйни босиб қолган. Натижада уйларнинг бирида яшаётган олти киши  – эру хотин, 4 фарзанди билан кўчки остида халок бўлган. Қолган уч уйда ҳеч ким бўлмаган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигидан билдирилишича, давомий тушган кўчки сабабли қутқарувчилар халок бўлганларнинг танасини олиб чиқа олишмаган.

Кўчки содир бўлган қишлоқ Ўзган районининг марказидан 31 километр узоқликда жойлашган. ФҲМнинг билдиришича у ҳудудга боришнинг қийинлиги ҳам қутқарув ишларига салбий таъсир кўрсатган.

ФҲМнинг хабарига кўра, халок бўлган оила икки хонали ер уйни ноқонуний қуриб олган. Ўтган йилнинг куз мавсумида улар кўчиб кетиши керак бўлган, лекин улар ўз хоҳиши билан Ничке-Сай қишлоғида қишлаш учун қолишган.

Президент Алмазбек Атамбаев кўчки талофатларини хал қилиш бўйича топшириқ берган.

Аввалроқ ФҲМ бу ҳудудда кўчки бўлиши мумкин эканини айтиб, хукуматга хавфли ҳудудда яшовчиларни кўчириш топширмасини берган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz