Ўзбекистон ТИВ: Қирғизистон билан чегара музокаралари муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари иштирокидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўш шаҳрида бўлиб ўтган 10 кунлик музокаралар ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилади.

Музокаралар доирасида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари ўртасидаги энг мураккаб чегара ҳудудларида дала шароитидаги текширувлар ва геодезия ўлчов ишлари олиб борилган.

Музокаралар якуни бўйича тегишли протокол имзоланган.

Ўзбек-қирғиз чегарасининг умумий узунлиги 1378 км бўлиб, бундан 320 км ҳали аниқлаштирилмаган. Чегаранинг ҳудудлар аниқ белгиланмаган жойларида турли можаролар бўлиб турар эди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz