Ўзбекистон Қирғизистон билан биргаликда қўшма сафарлар яратади

Ўзбекистон Қирғизистон билан биргаликда аралаш турлар ташкил қилади, деб хабар бермоқда, Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВ.

18 июнь куни Бишкекдаги матбуот анжуманида Қирғизистон туризм департаментининг вакили Санжар Боркеев ҳукуматлараро даражада Ўзбекистонга ва Қозоғистонга қирғиз ҳукуматининг аралаш саёҳатлар яраташ ҳақидаги ғояси ўрин олган хатлар жўнатиб бўлинганини хабар қилди.

Шу тариқа Олмаота, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент бўйлаб хусусий туристик компаниялар уюштирадиган саёҳатлар давлатникига айланиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов баён қилишига қараганда, Ўзбекистон учун туристик базани мустаҳкамлашни стратегик муҳим масала, деб айтиш мумкин, шунинг учун ўзбек томони биргаликдаги аралаш турлар тузишга тайёр.

Аввалроқ Қирғизистон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудида визасиз бўлишни 60 кунгача узайтиришган эди. Бундан ташқари, июнь ойида туристларга эсдалик сифатида олтин қуймаларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат беришганди.

Давлат туризм қўмитаси мутахассисларининг фикрига кўра, бу мамлакатнинг жозибадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган