Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Манбааларга кўра, Тоҳир Малик шифохонада бўлган, ошқозон касаллиги билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётидан сўнг ўзига келмаган.

Тоҳир Малик 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбек фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент университетининг журналистика факултетини тамомлаган.

Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада қолган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур.

Шунингдек ёзувчини кўпчилик «Шайтанат» романи орқали яхши танишади. Асар асосида кўп серияли телефилм яратилган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган