Ўзбекистон аэропортларида ҳижобли аёллар алоҳида текширувдан ўтказилмоқда

“Мен аëл киши ўтирган будкага навбатга турдим. Мендан ташқари яна анча-мунча ўранган аëллар бор эди. Мендан олдинги аëлдан рўмолингизни ечинг¸ расмга оламиз деди. У аëл рўмолини кўтариб турди¸ расмга олишди. Навбатим келганда¸ менга ҳам шунақа дейишди. Рўмолни ечинг¸ сочингиз кўриниши керак¸ дейишди. Айтганидек турдим¸ олд ва ëнимдан расмга олишди. Қайта-қайта олишди¸ яхши чиқмади¸ деб. Негалигини сўрасам¸ бизга шунақа буйруқ бўлган¸ дейишди. Фақат ўранганларни олишди¸ бошқалар паспортини кўрсатиб ўтиб кетди”¸ деди шахсини очиқланмаслигини сўраб хабар юборган тошкентлик аёл.

Ўзбекистон халқаро аэропортида хорижлик аёллар эмас, фақат Ўзбекистон фуқаролари текширилаётганини маълум қилишди. Бироқ бу ишлар қайси ҳуқуқий асослар билан олиб борилаётганини тушунтириб бера олишмади.

Жорий ой «Озодлик»ка ҳукумат ичидаги расмий манба томонидан тақдим этилган диний вазиятни соғломлаштириш тўғрисидаги президент махфий қарорида давлат ва жамоат тизимларига “ҳижоб кийиш ва беўхшов соқол қўйиш каби иллатлар олдини олиш” бўйича кенг кўламли топшириқлар берилган. Хусусан¸ махфий ҳужжатда нақафат уруш бораëтган хориж давлатлари¸ балки умуман хорижга ўқиш ва ишлаш учун кетган ва кетувчилар¸ жумладан¸ хотин-қизларнинг махсус рўйхатини шакллантириш¸ уларни экстремистик оқимлар таъсиридан халос қилиш учун тушунтириш ишлари олиб бориш буюрилган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган