Ўз онасини ўлдиришда гумонланаётган бола руҳан носоғлом бўлган

Ўш шаҳрида онасининг ўлимида айбдор қатори гумонланаётган 18 ёшли йигит руҳий касаллик билан оғриб юрган. Бу ҳақда милиция хабар тарқатган.

Маълумотга кўра, шубҳа остидаги шахснинг яқинлари милицияга унинг руҳий касалликка учраганини, лекин руҳий бемор қатори рўйхатдан ўтмаганини билдирган.

Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқовнинг билдиришича, 22 апрель куни эрта тонгда Жапалақ қишлоқ ҳукуматига қарашли Тээке қишлоғидаги “Анвар” масжидининг олдидан 1976 йили туғилган Кожонова Арзигулнинг ўлдирилган танаси топилган.

Текширув вақтида аёлнинг бадани тўлиқ кўкариб, 13 қовурғаси синганлиги аниқланган. Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноят терговчилари томонидан жиноятда гумондор қатори марҳумнинг ўғли қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz