“Қувайт-Ўш-Қувайт” авиақатнови очилди

Бугун, 28-октябрда “Ўш халқаро аэропорти”да “Қувайт-Ўш-Қувайт” авиақатнови очилди. Илк йўловчилар бугун соат 9да учишди. Бу ҳақда “Манас халқаро аэропорти” маълум қилди.

Маълумотга кўра, қатнов “Jazeera Airways” авиакомпанияси томонидан амалга оширилмоқда. Биринчи қатновда 139 нафар йўловчир Ўшдан Қувайтга учишди.

Йўловчилар ҳафтасига икки марта душанба ва чоршанба кунлари Қувайтга учишади.

Эслатиб ўтсак, 2019-йилнинг  25-октябрида  «Манас халқаро аэропорти»  ОҲЖ томонидан “Қувайт-Ўш-Қувайт” йўналиши бўйича мунтазам қатновни йўлга қўйиш режалаштираётганини маълум қилган эди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган