Ўшликлар энди ҳукуматга мобил илова орқали ўз дардларини айта олишади

“OshCity” деб номланган мобил илова App Store ва Play Marketда қирғиз ва рус тилида ишга туширилди. У орқали шаҳарликлар исталган масалалар бўйича Ўш шаҳар мэриясига ва 25 муниципал муассасаларга мурожаат қила олиш имконига эга бўлди.

Илованинг тақдимоти бугун, 13 апрелда шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаев, муассасаларнинг етакчилари, лойиҳани амалга оширувчилардан бири “Youth of Osh” жамоатчилик уюшмасининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Шаҳар мэри фуқароларнинг онлайн мурожаатларини қабул қилиш учун мобил илова республикада биринчилардан бўлиб Ўш шаҳрида ишга туширилганини таъкидлади.
“2016 йилнинг феврал ойидан бери Ўш шаҳрининг мэрияси “Youth of Osh” жамоатчилик уюшмаси билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун “Онлайн” картасини (www.map.oshcity.kg) ишга киргизганмиз. Қирғизистонда биринчилардан бўлиб синов тариқасида 13 ишхона киргизилиб, бир йил ичида онлайн тарзда 250га яқин мурожаатлар қабул қилинган. Шаҳарликлар турли масалалар бўйича мурожаатларни тез ва сифатли ўрганиб чиқилиб, ўз вақтида тегишли жавобларнинг берилишига имкон яратди. Шу сабабдан мазкур лойиҳага жорий йилнинг бошида қўшимча 12 давлат ва муниципал органларни қўшишга эришдик. Натижада бугунги кунда жами бўлиб 25 йўналишда хизмат кўрсатилмоқда”, – деди мэр.

Энди илова ҳам ишга тушганини айтган Кадирбаев мазкур воситанинг имтиёзларини тилга олиб ўтди.

“Ҳар бир фуқаро у ёки бу масала бўйича ўз ўйини, фикрини,таклифини аввалгидек компьютер орқалигина эмас, энди телефон орқали ҳам тегишли хизматларга жўнатиш имкониятига эга бўлишади. Ўз навбатида бундай имконият давлат ва муниципал органларнинг фаолиятини яхшилашга ҳамда жавобгарликни оширишга асос яратади”,- деди Кадирбаев.

Мазкур илова суратларни юклашга, бошқаларнинг мурожаатларини ва мэриянинг янгиликларни ўқишга имконият беради.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz