Ўшлик ошпаз бир метрлик кабоб қандай тайёрланишини айтиб берди

Ўш шаҳридаги кафеларнинг бирида бир метрлик махсус кабоб тайёрланиб, хўрандаларга таклиф қилинмоқда. “Ынтымак” кўпчиликнинг севимли таомига айланган бу шашликнинг қандай тайёрланишини кўриб келди.

Фарқли катталикдаги кабобни тайёрлаш ғояси Амир-Темур кафесининг эгасига тегишли. Бир метрлик кабоб тайёрлашга 5 киши жалб қилиниб, 6 соатда 12 кг кўмирга пиширилади. Лекин, сиз истаган вақтингизда бориб, узун кабоб топа олмайсиз. Бунинг учун олдиндан буюртма беришингиз керак бўлади.

Ҳозирда кафе ошпазлари кунига 15-20га яқин мижоздан буюртма олишмоқда.

Бу кавобни мен қўй гўшти қовурғасидан тайёрлайман. Гўштни суягидан ажратиб олиб, яхшилаб уриб чиқиш муҳим. Уриб юмшатилган гўшт яхшилаб маринадланади”, – дейди ошпаз Улуғбек Алимов.

Унинг айтишича, маринад тўғри қилинмаса кабобнинг таъми бузилади. Шунинг учун маринадлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Маринад учун асосан туз, кабобга қўшилувчи махсус зираворлар, кашнич, занжабил (имбирь), қалампир, мурч, пиёз лимон суви ва киви меваси керак бўлади. Бир метрлик кабоб тайёрловчи ошпазнинг айтишича таом учун қўшимчалар махсус Озарбайжондан олиб келинади.

Маринадланган гўшт 2-3 соат совуткичда сақланиб, сўнг махсус сихга терилади.

Агар қовурғалар кичкина бўлса, у ҳолда бир метр сихга  19-20 қовурга сиғади. Каттароқ қовурғадан эса 18-19 дона керак бўлади.Кабоб гўшти тайёрланиб, тизиб бўлингандан кейин, сихга терилган сабзавотларни мангалга териб пишириб олинади. Чунки улар ўтда пишгач, гўшт билан бирга истеъмол қилишда ўзгача таъм беради. Гўшт билан биргаликда истеъмол қилиш учун помидор, картошка, булғор қалампири, олма ва қалампир берилади.

Бу кавоб ҳам одатдагидек мангалда пиширлади. Кўмир тўлиқ ёниб, қип қизил чўғ бўлганда пиширишни бошлаш керак. Гўшт сихга ёпишиб қолмаслиги учун уни ўсимлик ёғи билан ёғлаб, ўтда иситиб олиш керак. Кабобни пишириш вақти гўштнинг турига ва тилимларнинг кўламига боғлиқ. Бир метрлик кабобнинг тайёр бўлишига бир соат вақт керак бўлади.

Энди эса асосий саволга ўтамиз. Хўш, қанчага тушади бу бир метрлик кабоб? Мана сизга жавоб: Қўй гўштидан тайёрлангани- 2000 сом.

Мол гўштидан –  2600 сом.

Товуқ гўштидан тайёрлангани – 1200 сом.

Қўй ва мол гўштидан аралаштириб тайёрлангани эса – 2300 сом. (35 доллар атрофида).

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган