Ўшдаги қушхоналар шаҳар четидаги Шарққа кўчирилади

Шаҳардаги қушхоналар экологик ва санитар талабларга жавоб бермаслиги сабабли, уларнинг бари Шарқ қишлоқ ҳукуматининг Калинин ҳудудига кўчирилади. Бундан ташқари ҳозирги қушхона аҳоли уйларига яқин жойлашиб, юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфини туғдиради.

Қушхона кўчирилиши режалаштирилган ҳудуддаги гўшт комбинатида бу учун керакли тайёргарликлар якунланиб қолди. Махсус гўштларни тортувчи тарозилар, ветеринар врачларнинг хоналари тайёрланиб битган. Бу ерда сўйилган молларнинг гўштининг сифати тезда аниқлаш имкони бор. Ҳозирда гўшт сақлагувчи музлатгичларнинг ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Ўш шаҳар ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик хизматининг етакчиси Кумарбек Исаковнинг айтишича, гўт комбинатининг ишга тушишига ЕОИИга аъзо мамлакатлар ҳам кўмак кўрсатмоқда. Чунки бу уларнинг ҳам сифатли гўшт маҳсулотларини улгуржи олиб туришига имконият яратади. Яқин кунларда маҳаллий ҳукумат қушхонанинг қачон кўчирилишини келишишади.

Ўш шаҳар ветеринар ва фитосанитар хизмати янги гўшт комбинатининг ичида махсус сут, тухум сотилувчи ерларни очиш кераклигини билдирмоқда. Бу ҳақдаги таклиф шаҳар мэриясига етказилди.

Экология ҳамда техник назорат хизматининг Ўш шаҳар бўлимининг етакчиси Асан Мамираимовнинг айтишича, шаҳардаги 7 мол сўйилувчи ерларнинг аҳволи талабга жавоб бермайди.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz