Ўш шаҳрида газдан қарзи кўп абонентларга нисбатан рейд бўлиб, зангори оловни бериш тўхтатилди. Бу ҳақда “Ынтымак”қа “Газпром Қирғизистон” компаниясининг Ўшдаги филиалидан билдиришди.

Маълумотга кўра, рейд февраль ойидан буён ўтказилмоқда. Якунида 30000 сомгача қарзи борларнинг газ қувурлари қирқилиб, чоралар кўрилди. Баъзилар жойида қарзларини тўлади.

Рейд натижасида газ қувурлари қирқилиб, газсиз қолган аҳолига қарзларидан ташқари улаш учун 3200 сом қўшимча маблағ тўлаши керак.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган