Ўшда ўқувчиларга йўл ҳақи кўтарилмайди

Ўш шаҳрида ўқувчиларга жамоат транспортида юриш 5 сомга кўтарилмайди. Чунки шаҳар кенгаши навбатдаги сессиясида мазкур тавсия маъқулланмади.

Бунгача ўқувчиларнинг йўл ҳақини 5 сомга кўтариш бўйича таклиф берилган эди. Аммо кўпчилик депутатлар йўл ҳақини кўтариш нотўғри деган фикрни билдиришди. Натижада масала маъқулланмагани туфайли қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

Ўқувчилар жамоат транспорти учун 1 сомдан тўлаб келишган. Йўл ҳақини кўтариш масаласи, ҳайдовчилар ўқувчиларни олмай қўйган вақтлари кўп бўлгани боис пайдо бўлган.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган