Ўшда ўқувчиларга йўл ҳақи 5 сом бўлиши мумкин

Ўш шаҳар мэрияси йўл ҳақини кўтариш бўйича таклиф тайёрланди. Унга кўра, мактаб ўқувчилари жамоат транспорти учун 5 сом тўлаши мумкин. Бу ҳақда хўжалик ва транспорт бўлими бошлиғи Урали Романов билдирди.

Маълум бўлишича, ўқувчилар энди жамоат транспортларида  5 сомдан тўлаши мумкин. Бу каби тавсия ҳайдовчилар билан ота-оналар ўртасидаги фикр келиша олмаслик  ва шикоятлар туфайли тайёрланди. Айниқса, ҳайдовчилар ўқувчилар берган бир сом ҳаражатни қопламаётгани  бўйича норози бўлишган.

“Кўп ота-оналарнинг ўзлари таклиф этишмоқда. Болаларни қийнамай йўл ҳақини 5 сомдан қилиб қабул қилиб кераклигини. Мана шу тавсиялардан кейин ҳайдовчилар билан йиғилиш ўтказдик. Улар йўл ҳақи кўтариладиган бўлса, ўқувчиларни қолдирмасдан олишга тайёр эканлигини билдиришди. Агар бу ваъдалар бажарилмаса биз томондан чора кўрилади”,– Романов.

Шаҳар мэриясининг мазкур таклифини депутатлардан иборат комиссия қараб чиқди. Энди 19-февралда шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинади. Агар депутатлар маъқулласа, ўқувилар жамоат транспортига бир эмас 5 сомдан тўлашади.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган