Ўшда сўнги қўнғироқ чалинди. Фото

Бугун Ўш шаҳрида  “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Келажак эгалари бўлган ёшларнинг байрамига маҳаллий ҳукумат вакиллари ташриф буюриб, битирувчиларни табриклашди.

Тадбирда сўзга чиққан ҳукумат вакиллари, мамлакатнинг тараққий этишида ёшларнинг хиссаси зўр эканлигини таъкидлаб, келажакда тўғри касб-ҳунарни танлаб, ўз ишининг мутахассиси бўлишига тилак билдирдилар.

Жорий ўқув йилида Ўш шаҳри бўйича умумий 6413 ўқувчи мактабни якунламоқда. Уларнинг ичидан  1727 нафари 11-синфни битирса,  қолган  4686 ўқувчи  9-синфни якунлади.

Бугунги кунда шаҳарда  77  та давлат ҳамда хусусий мактаблар мавжуд.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган