Ўшда суицидлар сони ортиб бормоқда

Қирғизистонда ажалга юз тутиб, ўз жонига қасд қилган ўсмирлар сони тўхтамаяпти. Йил бошидан буён Ўш шаҳрида 32 киши ўз ҳаётига зомин бўлди.

2017 – йилда мазкур кўрсатгич 28тани ташкил қилган. Бу ҳақда  Ўш шаҳар ИИБнинг ўсмирлар инспектори нозири  Райхон Абдуразакова билдирди

 «Бундай йўлга борганларларнинг аксар қисмини 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ташкил қилмоқда. Озроқ қисми эса эркакларни ташкил этади. Бунга ижтимоий муаммо ҳамда руҳий зарба сабаб бўлмоқда. Энг асосийси булар ортидан ҳеч қандай маълумот қолдирмайди. Бундай вақтларда аниқлаш ишлари биз учун қийин бўлади»,- дейди Райхон Абдуразакова.

Ўш шаҳрида фаолият олиб бораётган Ак-Жүрөк деб номланган кризис марказига йил бошидан буён 350дан ортиқ фуқаро депрессияга учраб, психологик ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 90 фоизини аёллар ташкил этади, деб билдирди “Ак-Жүрөк” кризис марказининг етакчиси Дарика Асылбекова

«Кўпинча оилавий зўравонликлар оқибатида бўлса, сўнги вақтларда кредит ортидан уй-жойини олдириб, оиласидан ажраган хотин –қизлар нима қилишни билмай мана шундай қадамга боришади»,- деб билдирди етакчи Дарика Асылбекова.

Рухшунослар эса, технология ривожланган замонда ёшларни ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолиши, уларни депрессияга олиб келишини таъкидлашади. Сўнги вақтларда суицидга тарғиб қилган ташкилотлар кўпайгани ўз жонига қасд қилганлар сонини ортирган.

«Айнан мана шу уяли телефонлар ёшларни жамиятдан узиб қўймоқда. Оқибатда ўзларини ёлғиз хис қилишиб депрессияга тушиб, мана шундай йўлга боришади»,- дейди  рухшунос Гулнора Онкошова.

Сўнги маълумотларга кўра, ўлка ҳудудида 1000гаяқин одам ўз жонига қасд қилган. Қирғизистонда ўз жонига қасд қилганларнинг асосий қисми ижтимоий тенгсизлик ва оилада зўравонликка учраганлар ташкил этади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган