Ўшда сотилаётган тарвузларда меъёрдан ортиқ нитрат топилди (видео)

Қирғизистонга кираётган тарвуз ва ҳандалакларда нитрат миқдори икки баробар кўп чиқмоқда. Таркибида дори миқдори кўп бўлган мевалар аста-секин саратон касаллигининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги бўйича Ўш шаҳар инспекциясининг бозордаги лаборатория текширувида маълум бўлишича Ўш шаҳрининг бозорларида сотилаётган янги тарвузларда дорининг кучи икки баробарга кўп. Мутаҳассисларнинг айтишича, тарвуз ва ҳандалакларда 60 миллиграмгача нитрат бўлишига рухсат берилган. Лекин ҳозирда уларнинг миқдори 100-200 миллиграммдан ортиқ экани аниқланди.

“Меъёр бўйича 1 кг тарвузда 60 миллиграмм дори бўлиши мумкин. Ҳандалакларда эса 90 миллиграмгача рухсат берилган. Лекин, текширув натижасида уларнинг миқдори 3 баробарга кўп экани аниқланди. Бу тарвуз ва ҳандалак истеъмол қилган кишининг соғлиғи хавф остида дегани”,- дейди Фитосанитария хавфсизлиги бўйича Ўш шаҳар инспекциясининг ходими Жилдиз Нурдинова.

Мутахассислар дори кўп қўшилган тарвузлар турли онкологик касалликларнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради. Ҳозирги тарвузни еган ёш болаларнинг бадан тафти кўтарилиб, ичи ўтишининг хавфи бор.

Маълумотларга кўра, тарвуз ва ҳандалаклар қўшни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатларидан контрабанда йўли билан келмоқда. Қирғизистонга кириши биланоқ улар тарқаб кетиб, уни йўқ қилишнинг имкони бўлмаяпти дейди мутахассислар.

Сотувчилар эса фитосанитария ходимларининг фикрларига қўшилмайди.

“Мева-сабзавотларни етиштирган ўлкаларнинг яшовчилари ҳам шу тарвуз, шу олмани ейишади. Улар ҳам текшириб, кейин истеъмол қиладида. Зарарли, хавфли деган гапларга ишонмайман, ҳар йили еб келяпмиз-ку”,- дейди сотувчи Нуржигит Азимжанов.

Шаҳар аҳолиси тарвузнинг ёз охирларида пишганлари хавфсиз деб ҳисоблайди. Уларнинг айтишича, минерал ўғитлар кучи билан пишган меваларни еганда дори таъми сезилиб туради.

“Ҳозирги тарвузлар сунъий йўл билан пишириляпти. Уни қизартириш учун кимёвий моддалар ишлатилади. У моддалар организмга таъсир қилади”,- дейди Ўш шаҳар яшовчиси Айгул Нооманова.

Рейд давомида тарвуз, қовун ва ҳандалаклардан бошқа мева-сабзавотлар ҳам текширилди. Лекин бошқа меваларда ортиқча нитрат аниқланмаган.

Ўш шаҳридаги ветеринария ва фитосанитария инпекциясининг вакиллари бир қатор рейдларни ўтказиб, зарарли моддаси кўп бўлган маҳсулотларни сотаётган ўндан ортиқ сотувчига акт тузган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган