Ўшда Рамазон муносабати билан кичик маршрут йўналишлари бепул ишламоқда

Ўш шаҳрида Рамазон ойи муносабати билан  107- маршрут йўналиши йўловчиларни бепул таший бошлади. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Йўловчиларни ташиш агентлиги ходими  Эмил Жумаев билдирди.

Унинг таъкидлашича, мазкур ташаббус Рамазон ойи охиригача давом этади.

“Рамазон бошланганидан буён 107- маршурт йўналиши раҳбарлари ҳамла ҳайдовчилари маслаҳатлашиб, шаҳар аҳолисига имтиёз бериш мақсадида  бепул таший бошладик. Мазкур таклифни ходимларимизнинг ҳаммаси маъқуллади. Ҳайдовчилар аввалги тартибда ишламоқда”, – деди у.

Мазкур маршрут йўналиши икки йилдан буён рамазон ойида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган