Ўшда оммавий велопойга бўлиб ўтди

15 апрел куни Ўш шаҳрида велопойга ўтказилди. Тадбир Ўш мэрияси, шаҳар ёшлар ишлари бўйича комитети тарафидан уюштирилди.

Оммавий тадбирга Ўш шаҳрининг турғунлари, меҳмонлари, ёш фаоллар ва талабалар иштирок этишди.

Велопойга жами 6 километр масофадан иборат бўлди. Хавфсизлик қоидалари сақланиб, партуль милицияси ва тез ёрдам хизмати тадбир бошланиб, финишга етгунга қадар назорат қилиб келди.

Тадбир Ўш шаҳрининг яшовчиларини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ва спортга бўлган қизиқишини оширишни асосий мақсад сифатида ўз олдига қўйган.

Вело юришда ёшлардан ташқари, маҳаллий хукумат вакиллари ҳам қатнашишди.

Тадбир концерт дастури, замонавий қизиқарли ўйинлар ва  вело-трюк билан якунланди.

Иштирокчилар “Мегаком” алоқа компаниясиинг совғалари билан тақдирландилар.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz