Ўшда нафақадагилар учун бепул хизматлар кўрсатила бошлади

Ўш шаҳридаги нафақадагилар учун бепул сартарош ва ҳаммом хизматлари кўрсатилада. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш шаҳар мэриясининг етакчи мутахассиси Максатбек Орозалиев маълум қилди.

Маълумотга кўра, бу хизматлар махсус дастурлар асосида амалга оширилиб, талонлар орқали хизмат кўрсатилада.

“Бугунги кунда тадбиркорлар билан сўзлашувлар олиб боряпмиз. Ҳозирда сўзлашувлар якунланиб, шартномалар имзоланди. Унга кўра, энди нафақадагилар биз шартнома тузган ҳаммом ва сартарош хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун ҳар ойда мэриядан пул ажратилади. Қайси тадбиркорлар билан шартнома тузганимизни олдиндан хабар қилиб турамиз”,- дея маълум қилди Максатбек Орозалиев.

Махсус хизматлар турмуш шароити оғир ва ёлғиз яшаган нафақахўрларга кўрсатилади. Айни вақтда Ўш шаҳрида шароити оғир 167 нафар нафақахўр рўйхатга олинган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган