Ўшда касалхона ҳовлисидан эркак киши мурдаси топилди. Мурда чирий бошлаган

Ўш областлар аро бирлашган клиник касалхонасининг ҳовлисидан эркак кишининг мурдаси топилди. Бу ҳақда Ўш ШИИБининг матбуот котиби маълум қилди.

Маълумотга кўра, мурда касалхонанинг ҳовлисидан 26-октябрь куни соат 11:30 чамасида топилган. Қоровул касалхона ҳовлисини тозалаб юрган вақтда топиб олган.

“Марҳум таҳминан бир ярим ой аввал вафот этган. Ҳозирда уни шаҳсини тасдиқлаш ишлари давом этмоқда. У таҳминан 35-40 ёшларда”,-дея маълум қилди матбуот хизмати.

Айни вақтда мазкур факт юзасидан тергов ишлари бошланди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган