Ўшда йўқолган 8 ёшдаги қиз топилди. Видео

12-апрелда йўқолган 8 ёшдаги қиз топилди. Бу ҳақда “Ынтымак”қа ўсмирнинг отаси  Куттубек Жунусов билдирди.

Унинг таъкидлашича, ўша куни қизи Аделина дарси тугаганидан сўнг ҳар кунги вақтида уйига келмаган. Ҳавотир олган отаси унинг расмини ижтимоий тармоқларда тарқатиб, халқдан ёрдам сўраган.

“Уч соатдан кейин Сулаймон -Тоғ худудий милиция бўлимига шикоят билан мурожаат қилдим. Тартиб соқчилари билан бирга бозор, кўчаларни қидирдик. 7 соат ўтганидан кейин, қизимни Қоратой -Ўш йўлидаги 7 километридан топдик”,-деди у.

Аделинанинг таъкидлашича, дарси соат 11:00лар атрофида тугаган. Шундан сўнг,  «Макаренко» бекатида икки соатга яқин маршрут қатновини кутиб турган. Аммо кичик автобуслар олмагани туфайли пиёда кетишган. У билан бирга синфдош қизи ҳам бўлган. Улар пиёда 7 километргача юрганларида ота-онаси топган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган