Ўшда ишсизларни ўқитиш курслари олиб борилмоқда

Ўш шаҳар иш билан таъминлашга ёрдам бериш бошқармаси ишсизларни ўқитиш курсларини олиб бормоқда. Курсга 127 киши рўйхатга олиниб, унинг 76 нафари январь-март ойларига белгиланган курсларда таълим олишган.

Меҳнат бозоридаги талабларга кўра, ҳозирда электр пайвандловчи, тикувчи, ошпаз, сартарош, электромонтёр ва бухгалтерия каби касб эгалари иш ўринларини топиши осон бўлади.

2017 йилнинг 1-апрелигача олинган маълумот кўра, Ўш шаҳри бўйича аҳоли сони 276 мингга яқин бўлса, иш билан таъминлашга ёрдам бериш хизматида рўйхатда турганларнинг сони 6 мингга яқин кишини ташкил қилди.

Ундан ташқари, “2017 йилнинг январь-март ойларида Ўш шахар иш билан таъминлашга ёрдам бериш бошқармасига 2742 киши мурожаат қилган. Улар орасида 741 нафар киши иш изловчи қатори рўйхатга олинган. 2001 кишига эса ишга ўрнашиш, касб танлаш, иш ўринларини алмаштириш ва иш билан таъминлаш, чет давлатларда ишлаб келиш каби масалалар билан мурожаат қилганларга қонун асосида маслаҳатлар берилган. Иш изловчи қатори келган фуқаролар орасида 177 киши ишга жойлаштирилиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кўп”,-деб билдирди мазкур ишхонанинг ишга жойлаштириш бўлими рахбари Кумарбек Ромашов.

Бироқ, мазкур курсда таълим олишни истаганлар шаҳар рўйхатиида бўлиши керак.

Таъкидлаб ўтсак, фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича турли тадбирлар ўтказилиб, университетларнинг битирувчиларига ҳудудлардаги бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар берилди.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz