Ўшда икки кунга сув тўхтатилади

Ўш шаҳрида апрель ойининг охирида икки кунга сув тўхтатилади. 25-апрель тунги соат 12:00да ўчирилиб, 27-апрель тунда қайта берилади.

Бу хакда “Ынтымак”қа шаҳар сув канал бошқармасининг бош инженери Ормош Осмонов билдирди.
Икки кун ичида сув қувурлари таъмирланади. Шу сабабли маҳкама яшовчиларни етарли сув заҳирасини ғамлаб олишга чақиради.
Белгиланган сана яқинлашганда сув тўхтатилиши тўғрисида яна қўшимча маълумотлар берилади.
Ҳар йили баҳор ва куз фаслларида қувурларни тозалаш учун маҳкама икки кунга сувни тўхтатади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz