Ўшда хорижлик талабалар ўртасида олимпиада ўтмоқда

Бугун Ўшда хорижлик талабалар ўртасида қирғиз, рус ва лотин тиллари бўйича олимпиада ўтмоқда. Бу ҳақда “Ынтымак”қа уюштирувчи гуруҳ аъзоси Мээрим Мусурманкул қизи билдирди.

Унинг таъкидлашича, тадбир Ўш ДУ томонидан ўтказилмоқда. Мақсади хорижлик талабалар ўртасида давлат тилини тарғиб қилишдан иборат.

Танловга Бишкек, Жалолобод шаҳарларининг олий ўқув юртлари талабалари келган. Олимпиадага умумий  30 талаба қатнашмоқда. Унинг ичида қирғиз тилига алоҳида эътибор қаратилиб 12 нафар талаба иштирок этмоқда.

Олимпиаданинг сўнгида ғолибларга сертификат ва мукофотлар берилади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган