Ўшда гўштни қайта ишлаб чиқарувчи корхона очилди

Бугун, 4-декабрда Ўшда гўштни қайта ишлаб чиқарувчи “Келечек” АЖ гўшт комбинати очилди.

Комбинат гўштни қайта ишлаб чиқаради ҳамда хизмат кўрсатади. Кунига 200 бош қора моллар, 300 бош қўй, эчкилар сўйилиб, бир йиллик кўрсатилган хизмат хажми  35 млн 280 минг сомни ташкил этади.

Бугунги кунда корхонага замонавий янги ускуналари билан қўй сўйиладиган 2 йўналиш қўйилиб, ичак қоринларни, калла поччаларни қайта ишлаб чиқариш ва музлатгич цехлари ишламоқда. Бундан ташқари колбаса, гўшт консерваларини ҳамда терини ишлаб чиқарувчи цехларини ишга киритиш режаланган.

Мана шу мақсадда келажакда гўшт маҳсулотларини Россия, Эрон, Туркия давлатларига экспорт қилишни режаланган.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган