Ўшда чегара масалалари муҳокама қилинмоқда

Бугун парламентдаги «Кыргызстан» фракцияси Ўшда чегара ва ичимлик суви масаласини муҳокама қилади.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизматидан билдиришича, халқ вакиллари Ўзбекистон, Тожикистон билан чегара масаласи, Ўш областининг Аравон, Қорасув районларини қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларини делимитация ва демаркация қилиш ишларининг бориши тўғрисида маълумот олишади.
Таъкидлаб ўтсак, Қирғизистоннинг қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош айрим худудларида чегара тўлиқ аниқланмаган.
Айрим ҳолларда ер, сув можароси сабабли маҳаллий яшовчилар ўртасида келишмовчиликлар юзага келади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz