Ўшда бир яшар бола сувда оқиб кетди

Ўш шаҳрида бир ёшли бола каналда оқиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФҲМ билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 19 июнь куни кечаси “Дўстлик” кичик районида юз берган. Қутқарув хизматига билдирув соат 19:19да келиб тушган.

Воқеа ерига етиб келган қутқарувчилар қидирув ишларини олиб бориб, боланинг жонсиз танасини яқинларига ўтказиб беришган.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган