Ўшда аёлини 500 сом учун калтаклаб ўлдирган шахс ушланди

Ўш шаҳрида 35 ёшдаги аёлини калтаклаб ўлдиришда гумонланган киши қамоққа олинди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 2019-йилнинг 19-февралида бўлган. Ак-Тилек кичик районининг 46 ёшдаги турғуни аёли билан бахслашиб туриб, уни калтаклаган. Оқибатда жабрланган турмуш ўртоғи каравотга ётган жойида ҳушидан кетиб, икки кундан кейин вафот этган. У ўз кўрсатмасида аёли ўша куни қайнонасидан 500 сом пул олиб чиқиб кетганини ва пулни нимага сарфлаганини сўраса айтмай қўйгани туфайли жандал чиқарганини айтиб берган.

“Гумондор бахслашган вақтда маст бўлган. Марҳума 19-февралда вафот этгани билан куёви тез ёрдам хизматини, милиция органларини чақирмаган. Милицияга маълумот икки кундан кейин, 21-февраль куни тушган”, — деди  Сидиков.

Тартибни муҳофаза қилиш органи ходамлари  ундан нима сабабдан аёлининг ўлими тўғрисида милицияга маълумот бермаганини сўраган.

“Грипп бўлиб оғриб, хабар беришга имкон бўлмай қолди”, — деб жавоб берган у.

Гумондорга Жазо кодексининг 138-моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, текширув ишлари олиб борилмоқда. Ўш шаҳар суди тергов муддати якунлангунича уни икки ой қамоқда ушлаб туриш қарорини чиқарди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган