Ўшда қалбаки тухумлар пайдо бўлди

Бундан икки кун аввал интернетда Ўшда қалбаки тухумлар тайёрланаётгани тўғрисида видео тарқаган. Ўша видеодаги шахс, 16-февралда бозордан тухум харид қилиб, уйида сувга пиширади. Тайёр бўлган тухумларнинг ичидаги сариғи чўзилувчан резина эканини сезган.

Мазкур видео лавҳадан кейин Ўшда қалбаки тухумлар сотувга чиқа бошлади деган ҳавфсирашлар тарқаб, аҳоли муҳокамасига сабаб бўлди.

Юқорида айтилган резина каби қалбаки тухумлар Ўзбекистондан экспорт бўлаётганини сотувчилар айтмоқда.

 “Ҳа, Ўзбекистондан арзон нарҳларда тухумлар келмоқда. Катта машиналар билан келиб тарқатишмоқда. Бугун текширув бўлишини эшитиб, савдо расталарини ёпиб қўйишди”,-дейди сотувчилардан бири Гулмира Бекиева.

Аммо, Ўш шаҳар ветеринар ва фито-санитар инспекциясининг таъкидлашича, расмий турда Қирғизистонга Ўзбекистондан тухум экспорт қилинмайди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган