Ўшда қалбаки саккиз ярим минг доллардан фойдаланганлар қўлга олинди

ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиковнинг билдиришича, лотерея ўйин клубларидан бирининг маъмури номаълум кишилар йирик суммадига лотереяни олиб ўйнаб, тўлаган пули қалбаки эканлигини билдириб арзланган.

Текширув натижасида 38 ёшдаги аввал судланган Қорасув районининг яшовчиси ва 40 ёшдаги ҳамқишлоғи қўлга олинди. Улар пулни қалбаки эканлигини билишмаганини ва уни кимдан олишганини айтишди.
Бугунги кунда учинчи шахсни қидириш ишлари олиб борилмокда. Уларга нисбатан 166-модда асосида жиноий иш қўзғалиб, тергов ишлари бормоқда.
Ўш шаҳар судининг санкцияси билан гумондорлар тергов тугагунча қамоқда қолади.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган