Ўшда «Алай» ва Туркманистоннинг «Олтин аср» футбол клуби учрашади

Эртага, 14 март куни  Ўш шаҳрида “Алай” футбол клуби Туркманистоннинг “Олтин Аср” командаси билан учрашади. Бу ҳақда ҚРнинг футбол федерацияси билдирди.

Маълумотга кўра, ўйин 15:00да Ўш шаҳридаги марказий стадионда ўтади.

Командалар ОФК кубогининг гуруҳ босқичида учрашмоқда.

Эслатиб ўтсак, Ҳалқаро футбол федерациясининг февраль ойидаги жаҳон рейтингида Қирғизистон термаси 125-ўринни олиб, ўтган ойдаги рейтингдан бир поғона тушиб қолган.

Рўйхатда Марказий Осиё мамлкатларининг олдинги сафида Ўзбекистон турибди, (63-ўрин), Қозоғистон 96-ўриндан 94-ўринга кўтарилди.Тожикистон эса 134 ва Туркманистон 144-ўринда қолишди.

Осиё кубогининг саралаш турида учрашувчи Қирғизистон термасининг рақиблари қуйидаги ўринларда:Ҳиндистон 132, Мьянма 172 ва Макао 184-ўринда.

Гуруҳ босқичида муваффақиятли ўйин кўрсатишса қирғиз термаси ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионатининг финал босқичида куч синашади.  .

Дунё рейтингининг олдинги ўринларида доимгидек Аргентина 1644 балл билан турибди. Унинг ортида Бразилия (1534) ва Германия (1433) терма жамоалари келмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган