Ўшда 4-қаватдан боласи билан бирга сакраган онанинг воқеаси. Боланинг ҳаёти ҳафв остидами?

6-сентябрь куни Ўш шаҳрига меҳмонга келган келин, қўлидаги 7 ойлик боласи билан бирга ётоқхонанинг 4-қаватидан сакрагани маълум бўлган эди. Ҳозирги пайтда чақалоқнинг аҳволи оғир эканлигини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

 “Онаси билан бирга 4-қаватдан қулаб тушган чақалоққа жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бироқ чақалоқ ҳамон оғир аҳволда. Шифокорлар боланинг ҳаёти учун курашмоқда. Онани эса операцияга тайёрлашмоқда, унинг тос суяги синган. Аҳволи ҳозирча яхши”,- деб билдирди матбуот хизмати.

Аввалги тергов натижасига кўра, жабрланувчи эри билан Чуй областида яшаган. Куёви билан ўрталарида келишмовчилик вужудга келган. У икки боласини қайнонасига ташлаб, кичик чақалоғини олиб, август ойининг ўрталаридан бошлаб Ўшдаги туғишган опасининг уйида яшаётган эди.

Айрим гувоҳларнинг айтишига қараганда, турмуш ўртоғи билан вужудга келган келишмовчилик сабаб, келиннинг спиртлик ичимликлар ичиб юрганлиги, воқеа бўлган куни ҳам унинг маст ҳолда бўлганлиги аниқланган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган