Ўшда 37 нафар шифокорлар уйларига ун ва ёғ етказилди

Бугун, 30-мартда Ўш областида коронавирус касалллигига чалинганларни даволаётган 37 нафар шифокорлар оиласига 37 қоп ун ва 185 литр ўсимлик мойи етказилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Ўш областдаги вакиллиги маълум қилди.

Шифокорлар уйларига бормай сутка давомида қолиб ишлашмоқда. Аҳоли соғлиғи учун умрини хавф остига қўйиб ишлаётган бугунги кун қаҳрамонлари!”, –  дея маълум қилди област етакчиси  Узарбек Жилкибаев.

Бунгача мазкур шифокорларга Ҳукумат раҳбари томонидан қўшимча маош тўланиши айтилган эди. Мазкур карантин постларидаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва тиббиёт ходимларининг озиқ-овқатини ҳукумат хисобидан ташкил этиш топшириғи берилган.

Бундан ташқари маҳаллий ташаббускор гуруҳлар ва ҳомийлар томонидан ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган