Ўш ва Талас кўпкаричилари беллашишади

22-23-февраль кунлари Ўш ва Талас областининг туманларидан келган улоқчилар дўстлик мусобақаларини ташкил этишади. Бу ҳақда “Ынтымак”қа Ўш областининг кўпкари федерацияси маълум қилди.

Хабарларга кўра, мазкур мусобақада Талас областининг 4та туманидан келганлар ва Ўш областининг 4 районидан келган улоқчилар иштирок этишади. Мусобақа Ўш област Тўлайкан от майдонида ташкил этилиб, бош совринга 1 миллион сом қўйилган.

Эслатиб ўтсак, ўтган йили мазкур мусобақа Таласда ташкил этилган эди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган