Ўш: сув омборини қуришда хатоликлар мавжудми?

Ўш шаҳар аҳолисини  энди йилнинг 4 фаслида ичимлик суви билан таъминлаш мумкин. Бу бўйича хусусий шахс томонидан 10 миллион долларлик лойиҳа ишлаб чиқилди. 

Лойиҳа эгаси Адилбек Мирзаматовнинг сўзларига кўра, Попон сув омборида сувни тозалаб берадиган жиҳозлар ўрнатилмаганини, мазкур сув омбори фақат суғоришга мослаб  қурилганини таъкидлади.

Шаҳар ҳукумати вакиллари ҳам 100 фоиз ичимлик сувини қандай йўл билан олишнинг йўлларини излашмоқда. Боиси  ёғингарчилик кунларида сел сувлари тушганда шаҳарликлар лойқа сувни ичишга мажбур бўлишади.

“Ўшсувканал” корхонаси етакчиси Дўўлўтбек  Кўкўчўровнинг сўзларига кўра, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун пайдо бўлмади. Бунгача Ўш шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаш борасида икки марта лойиҳа ишлаб чиқилган. Ҳозир бу бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

“Ёғингарчилик кунларида сув тўхтаб қолиши ундан кейин ҳам лайқа сув чиқиши мунтазам шаҳарликларни норозилигига сабаб бўлиб келади. Шунинг учун мазкур масалани ҳал этиш замон талаби”, – дейди Д. Кўкўчўров.

Ўш Ўрта Осиёда ягона очиқ жойдан сув ичадиган шаҳар бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда турли муаммолар пайдо бўлади. Ўш шаҳар аҳолисига бериладиган ичимлик суви эса Попон сув омборидан келади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган