Ўш ШИИБ Whats App орқали тарқаган видеога изоҳ берди

Сўнги кунларда  Whats App орқали боши кесилган ёш боланинг видеоси тарқаган.Видео билан бирга воқеа, Ўш шаҳрининг «Ак-Тилек» кичик шаҳарчасида бўлган деган  аудиоёзув ҳам бирга юборилган.

Ўш шаҳар ички ишлар  министрлиги бу бўйича маълумот тарқатиб, безовта бўлишга хожат йўқлигини, ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

“Видеода нотўғри маълумотлар айтилиб,  шаҳар аҳолиси орасида безовталикни пайдо қилган. Бу Ўш шаҳрида бўлмаган. Берилган изоҳ ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди” дейди Сидиков.

Шу боисдан жамоатчлик ижтимоий тармоқлардан келган аниқланмаган маълумотларга ишонмаслигини таъкидлайди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган