Ўш шаҳрига Турк тилли давлатларнинг вакиллари ташриф буюрди. Фото

Бугун, 19-апрелда Ўш шаҳрига Турк тилли давлатлари расмий вакилларининг самолёти келиб қўнди. Улар “Ўш шаҳри – Турк дунёсининг маданий маркази” деб номланган Халқаро тадбирнинг расмий очилишида иштирок этишади.

ТуркСОЙ ташкилотининг Бош котиби Дуйшен  Касеинов бошчилигидаги 9 давлат вакиллари ҚР  вице-премьер-министри Алтинай Омурбекова бошлаб келди. Уларни Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов, ҚРнинг Маданият, ахборот ва туризм министри Азамат Жаманкулов, Ҳукуматнинг Ўш областидаги вакили  Узарбек Жилкибаев, маданият ва санъат тармоғи вакиллари кутиб олишди.

“Ўш шаҳри – Турк дунёсининг маданий маркази” Халқаро тадбирини бошлашга барча тайёргарликлар битди. Энди 20-апрелда Президент Сооронбай Жээнбеков унинг расмий очилишида қатнашади.

Бунгача маълум бўлганидай, 16-апрелдан бошлаб Ўш шаҳрида 15 мамлакатдан 500га яқин меҳмон келиши айтилган. Уларга хизмат кўрсатишга 3 тилда эркин сўзлаша олган 100га яқин волонтер ишламоқда. Турк дунёсининг маданий маркази бўлган Ўш шаҳрига 200га яқин ҳунарманд келган.

Мазкур тадбирда ян бир катта тадбир ўтиш арафасида. У  – ТУРКСОЙга аъзо ўлкаларнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси 7-йиғини Ўш шаҳрида ўтади.

Ҳукумат Халқаро тадбирлар ўтаётган вақтда хизмат кўрсатиш тармоғини яхши намойиш этишларини халқдан илтимос қилмоқда. Асосан мазкур тадбирга 3 ойдан буён қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Қўйилган топшириқларни бажариш учун 4 йўналиш бўйича комиссия тузилиб, иш олиб борилмоқда.

Умумлаштириб айтганда, “Ўш шаҳри – Турк дунёсининг маданий маркази” тадбири – жорий йил давомида 25 катта тадбир режалаштирилган. Уларнинг 23и Халқаро бўлса, иккитаси республика даражасида ўтади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган